Get Mystery Box with random crypto!

КУН ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бир қарич ерга э | Xadislar Hadislar

КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бир қарич ерга эгалик қилиш билан зулм қилса, етти
(қават) тавқи лаънат ер бўйнига ўраб қўйилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Оиша (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки инсонларга раҳм қилмаса, Аллоҳ ҳам унга раҳм қилмайди»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Жарир (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бадавлат кишининг (қарзини, омонатини ва бировларнинг ҳаққини беришда) кечиктириши зулмдир..»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло бир қавмга ёмонликни хоҳласа, уларнинг ишларини ҳаддан ошувчи золимлар қўлида қилиб қўяди»
Дайламий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳмдиллик фақат бадбахтнинг қалбидангина суғуриб олинади»
Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)