Get Mystery Box with random crypto!

КУН ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир хотин мушук сабабл | Xadislar Hadislar

КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир хотин мушук сабабли азобга мустаҳиқ бўлди.
(Яъни, уни қафасга қамаб ўлдиргани сабаб дўзахга дохил бўлди.) У хотин мушукни қафасга солиб овқат ҳам, ичимлик ҳам бермади...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Умматимдан бўлган муфлис Қиёматга бу дунёда намоз ўқиган, рўза тутган, закот берган бўлиб боради, яна кимнидир сўккан, молини ноҳақ еган, урган, хақорат қилган ҳамда қонини тўккан бўлиб боради. Шунда муфлиснинг яхши амалларидан олиб берилади. Унинг яхши амаллари тамом бўлганида, мазлумларнинг гуноҳларини унга олиб берилиб, ҳисобот қилинади. Ниҳоят муфлиснинг савоб амаллари тугагач, уни дўзахга улоқтирилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни бўлганида ҳақлар ўз эгасига қайтарилади (яъни, золимдан мазлумнинг ҳаққи олиб берилади). Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйнинг қасоси олиб берилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)