Get Mystery Box with random crypto!

🌟 Ҳ̤а̤д̤и̤с̤ в̤а̤ Ҳ̤а̤ё̤т ̤🌟

Telegram kanalining logotibi xadis_va_xayot — 🌟 Ҳ̤а̤д̤и̤с̤ в̤а̤ Ҳ̤а̤ё̤т ̤🌟 Ҳ
Telegram kanalining logotibi xadis_va_xayot — 🌟 Ҳ̤а̤д̤и̤с̤ в̤а̤ Ҳ̤а̤ё̤т ̤🌟
Kanal manzili: @xadis_va_xayot
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 351
Kanalning ta’rifi

《Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар.》☝ Зумар сураси 9-оят..
Таклиф ва шикоятлар бўйича мурожаат:
👉 @Xadis_va_xayot_bot
📆 30.03.2018

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2021-01-25 06:00:04 Онажоним

Покистонлик адиб Адиб Мирзо айтади:
- “Отам мени кўп урар эдилар. Бунақа пайтда онам қутқарувчи бўлар, мени отамнинг қўлларидан ҳимоя қилар эдилар. Миямда:
- “Мени онам урсалар отам ҳам қутқарармикинлар?” - деган савол пайдо бўлди. Буни кўриш учун жўрттага онамга итоат қилмайдиган қилиқ чиқардим. Бир куни онам менга:
- “Ўғлим! Менга бозордан сут келтириб бер, дедилар. Мен бормадим. Сўнгра нонуштада менинг олдимга озгина сирка қўйдилар. Мен кўпроқ сўрадим. Мени овқатланиш учун кичкина стулга ўтириб овқатимни ейишимни айтдилар. Мен ерга ўтирдим. Қасддан кийимларимни ифлос қилдим. У киши билан қўпол гаплашдим.
Бу қилиқларимдан сўнг онам мени уришларига шубҳам қолмаган эди. Аммо онам мени қаттиқ қучоқлаб дедилар:
- “Болам! Сенга нима бўлди? Касал эмасмисан?”.
Менинг кўзларимдан эса ёшлар қуйилди...кўз ёшларимни тия олмадим!

Дўстларингизга Улашинг
   @Xadis_va_xayot
  •┈┈┈•• ••┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAE_xPH3Ji0AFBa9lxQ
775 views03:00
Ochish/sharhlash
2021-01-24 17:00:07 #ЭСЛАТМА
​​​​​​​ҚУРЪОННИ ҚАНЧАДА ТЎЛИҚ ЁДЛАШ МУМКИН?

Умр - беқиёс фурсат. Унинг ҳар соатидан олам-олам яхшиликлар яширинган. Банда ану шу яхшиликларни ўзиники қилиб олиши учун катта машаққат чекиши шарт эмас. Вақтини тартибга солиб, ундан унумли фойдаланса бўлгани. Алқисса, кейинчалик тўхтаб қоладиган кўп амалдан кўра кам-кам бўлса-да, давом этиб турадигани яхши. Биз ҳам оз-оздан ҳиммат қилиб, катта натижаларга эришишимиз мумкин. Масалан, ҳар куни Қуръондан бир оят ёдлаган киши 17 йилу 7 ою 9 кунда ҳофизи Калом бўлади. Агар оятлар сони кўпайса, ёдлаш муддати қисқариб боради. Жумладан:
Ҳар куни икки оятдан ёдланса, 8 йилу 9 ою 17 кунда;
Уч оятдан ёдланса, 5 йилу 10 ою 13 кунда;
Тўрт оятдан ёдланса, 4 йилу 4 ою 24 кунда;
Беш оятдан ёдланса, 3 йилу 6 ою 7 кунда;
Олти оятдан ёдланса, 2 йилу 11 ою 4 кунда;
Етти оятдан ёдланса, 2 йилу 6 ою 3 кунда;
Саккиз оятдан ёдланса, 2 йилу 2 ою 12 кунда;
Тўққиз оятдан ёдланса, 1 йилу 11 ою 12 кунда;
Ўн оятдан ёдланса, 1 йилу 9 ою 3 кунда Қуръонни тўлиқ ҳифз қилиш мумкин.
Буни бет (саҳифа) билан ҳисобласа ҳам бўлади. Масалан:
Ҳар куни ярим бетдан ёдланса, 3 йилу 4 ою 24 кунда;
Бир бетдан ёдланса, 1 йилу 8 ою 12 кунда;
Икки бетдан ёдланса, 10 ою 6 кунда Каломуллоҳни тўлиқ ёдлаш мумкин.
Бу маълумот ҳар бир кундан унумли фойдаланиш учун туртки бўлса ажаб эмас. Аллоҳ умрингизга барака ато этсин, Каломини қалбингизга жо айлашга тавфиқ берсин.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан

Дўстларингизга Улашинг
   @Xadis_va_xayot
  •┈┈┈•• ••┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAE_xPH3Ji0AFBa9lxQ
1.5K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-01-24 10:00:07
ФРАНЦИЯДА ЯШАЙДИГАН ВАТАНДОШИМИЗНИ ҲАЗРАТГА МУРОЖАТИ

«МАДАНИЯТ»

УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА


Дўстларингизга Улашинг
   @Xadis_va_xayot
  •┈┈┈•• ••┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAE_xPH3Ji0AFBa9lxQ
698 views07:00
Ochish/sharhlash
2021-01-24 06:00:04 #фойдали_тафаккур

Аллоҳ муҳаббатини жалб қилувчи сабаблардан

1. Қуръонни тадаббур билан ўқиш, унинг маънолари ва унда мақсад қилинган нарсалар устида фикр юритиш.

2. Фарзлардан кейин нафллар билан Аллоҳ таолога яқин бўлиш.

3. Тил биланми, қалб биланми, амал биланми, ҳар бир ҳолатда Аллоҳ зикрида бардавом бўлиш.

4. Икки муҳаббат тўқнаш келганида, Аллоҳ яхши кўрган нарсани банда яхши кўрган нарсадан устун қўйиш.

5. Аллоҳнинг исмлари, сифатлари ва унинг камолот ва улуғликка далолат қилиши ҳақида фикр юритиш ҳамда мақтов асоратлари устида ҳам фикр юритиш.

6. Аллоҳни кўзга кўринган ва кўринмаган неъматлари хусусида фикр юритиб, бандаларига инъоми, эҳсони ва яхшиликларини мушоҳада қилиш.

7. Синиқ қалб ила ва Аллоҳга эҳтиёжни билдирган ҳолда Унинг ҳузурида туриш.

8. Тун охирининг учдан биридаги қисмида Аллоҳ билан холи қолиб, ушбу вақтда Қуръон тиловати, истиғфор ва тавбага машғул бўлиш.

9. Яхши ва салоҳиятли кимсалар билан суҳбатда бўлиш ва уларнинг сўзларидан манфаат олиш.

10. Аллоҳ билан қалб орасига тўсиқ бўлувчи машғулотлардан йироқ туриш...

   @Xadis_va_xayot
  •┈┈┈•• ••┈┈┈•
764 views03:00
Ochish/sharhlash
2021-01-23 17:00:09 ИЙМОН СУСТЛИГИ БЕЛГИЛАРИ...!

Гуноҳларни, айбдорликни заррача ҳис қилмасдан содир қилиш.

Қалб қотиши ва Қуръонни ўқишга хоҳиш йўқлиги.

Фарзларни бажаришга эриниш (масалан:намозга доимо кечга қолиш).

Суннатга эътиборсизлик.

Кайфиятни ўзгарувчанлиги: бекорчи нарсалардан сиқилиш, тез-тез жаҳл чиқиши ва безовталик.

Қуръоннинг сураларини, масалан: Аллоҳ бизни жазолаши ва мукофотлаши ҳақидаги жойларини эшитаётганда хеч қандай ҳиссиётни йўқлиги.

Аллоҳнинг зикри ва зикрларни ўқишда қийинчилик сезиш.

Шариатга мувофиқ бўлмаган ҳолда амал қилинганида ички норозиликни йўқлиги.

Жамиятда қандайдир даражага эга бўлиш ва бой-бадавлат бўлишни хохлаш.

Очкўзлик ва бахллик, бойлигидан ажралишни хоҳламаслик.

Бошқаларни савоб амалларга буюриш ва ўзи буни қилмаслиги.

Бировлардаги қийинчиликни кўриб роҳатланишни ҳис қилиш.

Ниманидир ҳалол, ниманидир ҳаромлигига аниқ ишониб, зарурат бўлмаса ҳам макруҳ нарсалардан четланмаслик.

Оддий савоб амалларни қилаётганлар устидан кулиш (масалан:масжидни тозаловчилар устидан).

Мусулмонларни аҳволига эътиборни йўқлиги.

Исломни ёйиш учун жавобгарлик ҳиссини йўқлиги.

Ҳеч қандай далил-исботсиз баҳслашишларни ва баҳсни ўзи учун яхши кўриш.

Дунё ишларига муккасидан кетиш, бирор моддий нарсани йўқотганидагина афсусланиш.

Ўзи билан овора бўлиб қолиш..!

Дўстларингизга Улашинг
   @Xadis_va_xayot
  •┈┈┈•• ••┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAE_xPH3Ji0AFBa9lxQ
826 views14:00
Ochish/sharhlash
2021-01-23 10:00:07
#Hasanxon_Yahyo_Abdulmajid
#Husaynxon_Yahyo_Abdulmajid

Qori akalarimizdan go'zal qiroatlar!

Hasanxon Yahyo Abdulmajid
«Zuxruf»
surasi 67-73-oyatlar

Husaynxon Yahyo Abdulmajid
«Qosos»
surasi 5-9-oyatlar

Дўстларингизга Улашинг
   @Xadis_va_xayot
  •┈┈┈•• ••┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAE_xPH3Ji0AFBa9lxQ
859 views07:00
Ochish/sharhlash
2021-01-23 06:00:03 #Биласизми ?

Ким Қуръондан бир харф ўқиса―унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот, ўн баробаричадир.

Ким бир етимни ўз қармоғига олса―жаннатда Расулуллоҳга хамроҳ бўлади.

Ким 100 марта "субҳаналлоҳ" деса―унга 1000 ҳасанот ёзилади.

Ким "Каҳф" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа―дажжол фитнасидан омонда бўлади.

Ким Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса―Аллоҳ унга ўн саловот айтади.

Ким фарз намоздан сўнг "Оятал-курси"ни ўқиса―уни жаннатга киришлигидан фақатгина ўлими тўсиб туради.

Ким қариндош-уруғликни боғласа―унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади.

Ким бир биродарига ғайбан дуо қилса―бир Фаришта омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин, деб қайтариб туради.

   @Xadis_va_xayot
  •┈┈┈•• ••┈┈┈•
1.0K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-01-22 17:00:08
РЕКОРД: 3 ёшли Марямхондан бехато тиловат!

Абулбосит қори Қобилов

   @Xadis_va_xayot
  •┈┈┈•• ••┈┈┈•
872 views14:00
Ochish/sharhlash
2021-01-22 09:00:07 Таҳоратга тааллуқли суннатлар

1. Бадандан тушаётган таҳорат сувини уст - бошига сачратмаслик.

2. Қиблага юзланган ҳолда таҳорат қилиш.

3. Иложи борича таҳорат учун ўзгаларнинг ёрдамидан фойдаланмаслик.

4. Гапирмаслик.

5. Ҳар бир аъзони ювишда «бисмиллаҳ» ни айтиш.

6. Қулоққа масҳ тортиш асносида ҳўл жимжилоқни қулоқларнинг ичига суқиб қўйиш.

7. Остига сув бемалол етадиган кенг узукни ҳам айлантириб қўйиш.

(Агар узук тор бўлса, остига сув етиши учун уни айлантириб қўйиш фарз бўлади.)

8. Оғиз ва бурунга сувни ўнг қўлда олиш.

9. Бурунни қоқишда чап қўлни ишлатиш.

10. Таҳоратни намоз вақти киришидан олдин қилиш.

11. Сувни тежаш.

«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир муд (чорак соъ) сувда таҳорат қилар эдилар».

Муттафақун алайҳ.

12. Таҳоратни адо этиб бўлгач,шаҳодат калималарини айтиш:

أشْهَدُ أَنْ لا إلهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، وأشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.

«Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
васаллам Унинг бандаси ва элчисидир».

Самараси:

«Унга саккиз жаннатнинг эшиклари очилади, у хоҳлаганидан киради».

Имом Муслим ривояти.

Имом Термизий ривоятида қуйидаги дуо ҳам қўшилган:

للهم اجعلني من التوابين واجعلني من المتطهرين.

«Аллоҳим, мени тавба қилгувчилардан ва покланувчилардан қилгин».

13. Имкон бўлса, таҳоратни ўз уйида қилиш.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Кимки уйида таҳорат қилса, сўнгра Аллоҳнинг уйларидан бирига Аллоҳнинг фарзларидан бирини адо этиш учун юриб борса, унинг ҳар икки қадамининг бири ундан бир хатони ўчиради, бошқаси уни бир даража кўтаради».

Муслим ривояти.

14. Таҳоратдан сўнг икки ракъат намоз ўқиш.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Кимки мана шу таҳоратимдек таҳорат қилса, сўнг икки ракъат намоз ўқиса, икки ракъатида ўзи билан гаплашмаса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади».

Бухорий ва Муслим ривояти.

Муслим Уқба ибн Омирдан ривоят қилган ҳадисда:

«Унга жаннат вожиб бўлажак», дейилган.

Мусулмон киши бир кеча-кундузда бир неча марта - баъзилар беш, баъзилар чошгоҳ, таҳажжуд ва бошқа нафл намозлар сабабли ундан ҳам кўп марта таҳорат қилади. У ҳар сафарги таҳоратида мазкур суннатларни такрор-такрор адо этар экан, бунда суннатни иҳё қилишни ният қилса, буюк ажрларга эга бўлади.

Таҳоратда ушбу суннатларни барпо этишнинг самараси:

«Кимки таҳорат қилса, таҳоратни гўзал қилса, вужудидан, ҳатто тирноқларининг остидан хатолари тўкилиб кетади».

Муслим ривояти.

«Сизлардан қай бирингиз таҳорат қилса, таҳоратни чиройли адо этса, сўнг туриб, қалби ва юзи (яъни бутун вужуди) билан Аллоҳга юзланган ҳолда икки ракъат намоз ўқиса, унга жаннат вожиб бўлади, гуноҳлари мағфират қилинади».

Муслим ривояти.

Имом Нававий айтадилар:

«Ушбу мартаба инсонда шайтоний хаёллардан тийишга тиришганлиги, намозига қаттиқ риоя қилганлиги, жидду жаҳд билан қалбини Аллоҳга холи қилиб, ҳатто кўз юмиб-очгунча миқдорда ҳам чалғимаганлиги, шайтондан халос бўлганлиги боисидан ҳосил бўлади».

Дўстларингизга Улашинг
   @Xadis_va_xayot
  •┈┈┈•• ••┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAE_xPH3Ji0AFBa9lxQ
873 views06:00
Ochish/sharhlash
2021-01-22 06:00:05 Росулуллоҳ ﷺ ўқиб юрган дуолар.

Шаддод ибн Авсдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор -

" اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ "

 «Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъувзу бика мин шарри ма сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларимни кечира олмайди.) Имом Бухорий ривоятлари.

   @Xadis_va_xayot
  •┈┈┈•• ••┈┈┈•
756 views03:00
Ochish/sharhlash