Get Mystery Box with random crypto!

Хазрати Билол

Telegram kanalining logotibi wwwxazratibilol — Хазрати Билол Х
Telegram kanalining logotibi wwwxazratibilol — Хазрати Билол
Kanal manzili: @wwwxazratibilol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.42K
Kanalning ta’rifi

Сурхондарё вилояти Жарқурғон тумани "Хазрати Билол" жомеъ масжиди
Muhokamalar va savollar uchun:

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 05:25:01
Шундай кунлар келдики, ҳамма ўзини
ҳаммадан ақлли деб ўйлайди.
Шунинг учун ўзаро суҳбат, бир-бирини
тушуниш каби қоидаларга ўрин йўқ.
Аммо энг афзал ечим -
жим туришдир.
@mehrob_uz
540 views02:25
Ochish/sharhlash
2022-08-30 03:50:21 Довуд алайҳиссалом Парвардигорга шундай илтижо қилибди:
«Аллоҳим, Сендан тўрт нарсани тилайман ва тўрт нарса юзасидан Сендан паноҳ тилайман.
Тилакларим:
Сени зикр қилувчи бир кўнгил;
Шукр қилувчи дил;
Сабрли вужуд;
Дунё ва охиратда менга ёрдамчи бир жуфти ҳалол.

Сендан паноҳ сўраганларим:
Ўзини катта тутувчи одобсиз-орсиз фарзанддан асра;
Барвақт қаритувчи итоатсиз хотиндан асра;
Вабодай юки бор, яхшиликсиз мол-дунёдан асра;
Камчилигимни овоза қилувчи ёмон қўшнидан асра!»

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.
ㅤㅤㅤㅤ
https://t.me/wwwxazratibilol
612 views00:50
Ochish/sharhlash
2022-08-30 03:50:21 #Иймон_нима
– Иймоннинг асли нима?
– Аллоҳ таолонинг атоси – инъоми.
– Иймоннинг ўзи нима?
– Иймон – тил билан иқрор қилмоқ ва дил билан тасдиқламоқдир.
– Иймон неча хил бўлади?
– Иймон беш хил бўлади: иймони матбуъ – фаришталарнинг иймони; иймони маъсум – пайғамбарларнинг иймони; иймони мақбул – мўъминларнинг иймони; иймони мавқуф – мубтадеъларнинг иймони; иймони мардуд – мунофиқларнинг иймони.
– Иймон келтириш неча хил бўлади?
– Иймон келтириш икки хил бўлади: иймони муфассал ва иймони мужмал.
– Иймони муфассалнинг сифати нима?
– Еттита нарсага ишонмоқ. “Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи ва-л-йавми-л-ахири ва-л-қадари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таоло ва-л-баъси баъд ал-мавти!” демоқ. Яъни, “Аллоҳга, унинг фаришталарига, унинг китобларига, унинг пайғамбарларига, қиёмат кунига, тақдирнинг яхши-ёмонлиги Аллоҳ таолодан эканига, ўлгандан сўнг тирилтирмоққа иймон келтирдим!”.
– Иймони мужмалнинг сифати нима?
– Тўртта нарсага ишонмоқ. “Аманту биллаҳ кама ҳува би-асмаиҳи ва сифатиҳи ва қабилту жамиъа аҳкамиҳи ва арканиҳи!” демоқ. Яъни, “Аллоҳга, чунончи унинг исмлари ва сифатлари билан бирга иймон келтирдим. Унинг жами ҳукмлари ва рукнларини қабул қилдим!”.
– Иймоннинг фарзлари нечта?
– Иймон фарзлари тўртта: Аллоҳни танимоқ; Аллоҳга ишонмоқ; иймонни асраб-авайламоқ; иймонни ўзи билан олиб кетмоқ.
– Иймоннинг вожиблари нечта?
– Иймон вожиблари ўн иккита: уламолар билан суҳбатлашмоқ; мунофиқлардан узоқ бўлмоқ; ташна одамга сув бермоқ; беморнинг ҳолидан хабар олмоқ; камбағалларга ғамхўрлик қилмоқ; фарзандларга исломни ўргатмоқ; оиласидагиларга намоз ўргатмоқ; етимлар бошини силамоқ; ўликни ювмоқ; йўлдаги тош ва озор етказадиган нарсаларни олиб ташламоқ; ота-онани зиёрат қилиб турмоқ; ҳажни тавоф қилмоқ.
– Иймоннинг ҳукми нима?
– Икки нарса: дунёвий ва ухровий. Иймоннинг дунёвий ҳукми жони ва мол-дунёси омон сақланишидир. Кимки иймон келтирса, жони ва молига талофат етишидан омон қолади. Ноҳақ бир мўъминни ўлдирилса, шариат унинг қасосини олиб беради. Иймоннинг ухровий ҳукми дўзах оташидан омонлик, жаннатга кириш ва Аллоҳ таолонинг дийдорига мушарраф бўлишдир.
– Иймоннинг шартлари нечта?
– Иймон шартлари еттидадир: ғайбга иймон келтирмоқ; ғайб илмини Аллоҳ таолонинг ўзигагина хос деб билмоқ; жаннат ва дўзахни кўрмасдан туриб ҳам иймон келтирмоқ; Аллоҳнинг ҳалол деб белгилаган нарсаларини ҳалол деб билмоқ; Аллоҳнинг ҳаром деб белгилаган нарсаларини ҳаром деб билмоқ; Аллоҳнинг азобидан қўрқмоқ; Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлмоқ.
– Иймоннинг рукнлари – устунлари нечта?
– Иймоннинг арконлари еттидадир. Улар иймоннинг шартлари ҳам дейилади.
– Иймоннинг камолоти нечта?
– Иймоннинг камолоти учтадир: иймон топганига, иймонли бўлганига хурсанд бўлмоқ; иймоннинг кетиб қолишидан ғамгин бўлмоқ; иймоннинг бузилишидан қўрқмоқ.
– Иймоннинг боши нима?
– “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммаду-р-Расулуллоҳ!” калимасини айтмоқ.
– Иймоннинг тани нима?
– Беш вақт намоз ўқимоқ.
– Иймоннинг қалби нима?
– Қуръон ўқимоқ. Учта дил жам бўлса, дуо мустажоб бўлади: Қуръоннинг дили – “Ёсин” сураси, инсоннинг дили – иймон-ишончи ва кечанинг дили – ярим тун.
– Иймоннинг нури нима?
– Рост гапирмоқ.
– Иймоннинг зулмати нима?
– Ёлғон гапирмоқ.
– Иймоннинг танглиги нима?
– Бенамоз бўлмоқ.
– Иймоннинг ҳаловати нима?
– Пок бўлмоқ.
– Иймоннинг ҳаками нима?
– Хавф ва ражо – Аллоҳдан қўрқиб ҳам умид қилиб яшамоқ.
– Иймоннинг шариати нима?
– Ҳалол ва ҳаромни танимоқ.
– Иймоннинг улуғлиги нима?
– Худой таолони кўп зикр қилмоқ.
– Иймоннинг пўсти нима?
– Шарм-ҳаё қилмоқ.
– Иймоннинг меваси нима?
– Рўза тутмоқ.
– Иймоннинг тухми нима?
– Илм ўқимоқ.
– Иймоннинг камоли нима?
– Сабр-тоқат қилмоқ.
– Иймоннинг барги нима?
– Тақво – Аллоҳдан қўрқиб яшамоқ.
– Иймоннинг мағзи нима?
– Дуо қилмоқ.
599 views00:50
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:51:36
#Долзарб

"Падаринга ланъат" деб фарзандини қарғайдиганлар эшитиб қўйинг!
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
592 views16:51
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:30:21 #ибрат

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда шўх, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: "Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан", дейишдан ҳам тоймасди.

Сўнгра бу ҳақида устози Оқшамсиддин отаси Мурот Иккинчига маълум қилади, Отаси эса унга пичирлар бир режасини айтади.

Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: "Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас".  Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.

Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади. Бу ҳодиса қаршисида Меҳметнинг тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.

Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради. Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди. Ўша кундан сўнг, Меҳмет асло ярамаслик қилмади.

P.S.: Устозга шундай ҳурмат қилишни ўргатишгани учун Меҳмет келажакда буюк фотиҳ бўлди. Биз эса болаларимиз кўз олдида устозларини беҳурмат қилаётганимиз учун улар кетмонга даста ҳам бўлишолмаяпти...

https://t.me/wwwxazratibilol
663 views10:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 12:55:53 Огоҳ бўлинг! Тақиқланган экстремистик ташкилотлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилган:

1.  “Абу Салоҳ дарсликлари”
2. “Жаннат ошиқлари”
3.  “Шом овози”
4.  “Тавҳид ва жиҳод”
5.  “Islam Abu Khalil”
6.  “Полвон Новқатлик”
7.  “Сохиб Махмудов”
8.  “Фаррухбек Абдуллаев”
9.  “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”
10.  “Мухожир Полвон”
11.  “Abu Aisha”
12.  “Turkiston”
13.  “Хуррият инфо”
14.  “Нажот”
15.  “ал-Ваъй”
16.  “Роя”
17.  “Usulul fiqh”
18.  “Mustalahul hadis”
19.  “Darslardan qisqa lavhalar”
20.  “Fiqh ahkomlari”
21.  “Tavhid darsi”
22.  “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”
23.  “Savol va javoblar”
24.  “Foida Mp3”
25.  “Foida va qoidalar”
26.  “Tafsir darslari”
27.  “Talbisu iblis darslari”
28.  “Islomni buzuvchi amallar darslari”
29.  “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”
30.  “Ayollar darslari silsilasi”
31.  “Aqiyda darslari”
32.  “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”
33.  “Muhim darslar”
34.  “Aqiydatul vositiya”
35.  “Mustalahul hadis”
36.  “Alfatx”
37.  “Talabalar uchun darslar”
38.  “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”
39.  “DA’VAT UZ”
40.  “HIDOYAT TV”

Юқоридаги сайт, профил ёки телеграм/ютуб каналлардан эҳтиёт бўлинг. Билмасдан аъзо бўлиб, эртага айбсиз айбдор бўлиб қолманглар.

Ўзингиз билиб билмасдан, қайсидир бир постга "лайк" ва "поделиться" босиб қўйманг! Бунинг учун Жиноят кодексини 244-1 моддаси 3-қисмига кўра 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси  мавжуд!

Қонун кечирмайди! Ўзингиз ва яқинларингизни огоҳ қилиб қўйинг!

Фарзандларингизни қўл телефонларини текшириб қўйинг! Қанчадан-қанча ёш, тушунмаган болалар қамалиб кетишмоқда!  У каналларда ибрат ва яхшилик йўқ!
Огох бўлайлик Азизлар...
466 views09:55
Ochish/sharhlash
2022-08-28 12:55:53 Туркиядаги бир масжид пештахтасидаги ёзув

"Фарзандларингизга ибодат қилишдан аввал одоб ва аҳлоқли бўлишни ўргатинг.
Акс холда...

Намоз ўқийдиган бир ўғри
Рўза тутадиган бир бузуқ
Хажга борадиган ёлғончи
Қурбонлик қиладиган бир судхўр
Шаходат келтирадиган бир терорчи

Бўлиб етишиши мумкин..."
442 views09:55
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:57:10
775 views05:57
Ochish/sharhlash
2022-08-27 14:22:40 СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН

«Эй Одам фарзанди!
Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр.

Эй Одам фарзанди!
Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир.

Эй Одам фарзанди!
Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол.

Эй Одам фарзанди!
То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим.

Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.

Эй Одам фарзанди!
Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради.

Эй Одам фарзанди!
Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман.

Эй Одам фарзанди!
Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш.

Эй Одам фарзанди!
Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку!

Эй Одам фарзанди!
Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан.

Эй Одам фарзанди!
Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар.

Эй Одам фарзанди!
Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан.

Эй Одам фарзанди!
Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингда шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан.

Эй Одам фарзанди!
Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз" (Бақара, 156) дегин».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
545 views11:22
Ochish/sharhlash