Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда шўх, тўполончи | Хазрати Билол

#ибрат

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда шўх, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: "Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан", дейишдан ҳам тоймасди.

Сўнгра бу ҳақида устози Оқшамсиддин отаси Мурот Иккинчига маълум қилади, Отаси эса унга пичирлар бир режасини айтади.

Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: "Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас".  Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.

Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади. Бу ҳодиса қаршисида Меҳметнинг тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.

Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради. Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди. Ўша кундан сўнг, Меҳмет асло ярамаслик қилмади.

P.S.: Устозга шундай ҳурмат қилишни ўргатишгани учун Меҳмет келажакда буюк фотиҳ бўлди. Биз эса болаларимиз кўз олдида устозларини беҳурмат қилаётганимиз учун улар кетмонга даста ҳам бўлишолмаяпти...

https://t.me/wwwxazratibilol