Get Mystery Box with random crypto!

Кардиолог маслаҳати: Ғуломова Камола Қаҳрамоновна, Олий тоифал | Kardiolog.uz

Кардиолог маслаҳати: Ғуломова Камола Қаҳрамоновна, Олий тоифали шифокор «Буйракда тош пайдо бўлиш сабаби нима?»

Буйракда нима сабабдан тош пайдо бўлади?

Буйрак-тош касалликлари буйракка туз йиғилишидан бошланади.

Буйракка тузлар йиғилиши танага оғриқ бермайди. Шунинг учун кўпчилик эътиборсиз юради.

Айниқса, тузлар кўчмаса ва оғриқ бермаса, янаям хотиржамликка бериламиз. Бу билан эса тузлар катталашишига шароит яратиб қўямиз.

Буйрак-тош касалликларида кўп учрайдиган тошлардан оксалат ва уратдир. Буйракдаги бу тошларнинг пайдо бўлишига асосан пешобдаги концентрациянинг қуюқлашиб кетиши сабаб бўлади.

Пешоб концентрациясининг қуюқлашиши суюқликни меъёридан кам ичишдан келиб чиқади. Кунлик сув ичиш меъёри 1 кг вазнга 30 мл бўлади.

Буйрак танамизда бир кунда 1.5 - 2 литр пешоб чиқариши учун 100 - 180 л қонни айлантириши керак. Ушбу нормал жараён бенуқсон амалга ошиши учун буйракларга етарли суюқлик етиб бориши керак.

Пешобнинг кам ишлаб чиқарилиши буйрак жомларида тузларни пайдо қилади. Натижада, тузлар йиғилиб тошларни пайдо қилади.

Шифокор маслаҳати учун рўйхатдан ўтинг ва соғлиғингизга беъетибор бўлманг!

Расмий сайт:
www.kardiolog.uz
Телеграм канал:
@wwwkardiologuz1

97 750 00 49

Консультацияга ёзилиш учун қуйидаги @www_kardiologuz ссилка орқали ёзинг.

@wwwkardiologuz1