Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро давлат университетида Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон | ВУЗ 24 – БУХОРО

Бухоро давлат университетида Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича навбатдаги сони бўлиб ўтди

Унда вилоят ҳокимлиги ва вилоят секторлари масъуллари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вилоят ташкилотлари ва идоралари раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Муҳаммадқосим Олимов, Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов, Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Зулфия Тўева, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоева, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Муҳаммедов, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Амонов, Ўзбекистон экологик партияси вилоят Кенгаши раиси Жаҳонгир Шарипов ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

@vuzbux