Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро давлат университетининг яна бир битирувчиси мактаб дире | ВУЗ 24 – БУХОРО

Бухоро давлат университетининг яна бир битирувчиси мактаб директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди

Бухоро давлат университети фаоллар залида Вобкент туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Матёқуб Маликов иштирокида вилоят олий таълим муассасининг вобкентлик битирувчи ёшлари билан бўш иш ўринлари асосида битирувчи талабаларни ишга жойлашиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот-корхона раҳбарлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари, тумандаги мактабгача ва халқ таълими муасасалари раҳбарлари ҳамда 200 нафардан ортиқ мазкур ОТМ битирувчи талабалари иштирок этишди.

Учрашув давомида Шакаркент МФЙда яшовчи Бухоро давлат университетининг битирувчиси Достон Жамшидовнинг ишга кириш борасидаги мурожаатига тумандаги умумтаълим мактабларининг бирига директор ўринбосари лавозимига ишга кириши ҳақида ваъда берилди.

Аввалроқ Когон туман ҳокими БухДУ битирувчиси Гулҳаё Жўраевани мактаб директорининг ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

@vuzbux