Get Mystery Box with random crypto!

СИЙРАТДАН САТРЛАР Исро ва Меърож. (Олтинчи қисм) Расулулл | Voris Media

СИЙРАТДАН САТРЛАР



Исро ва Меърож.

(Олтинчи қисм)

Расулуллоҳ ﷺ Маккага қайтаётганларида кўрган уларнинг карвонлари ҳақида ҳам гапириб, қачон етиб келишини, карвонни бошида қайси туя келаётганигача айтиб бердилар. (Ҳатто у туяни устидаги юк икки хил арқонда боғланганлигини хабарини ҳам бердилар.)
Мушриклар Макка ташқарисига чиқиб карвонни кутиб олишни талаб қилишди. Барчалари, мусулмонлару кофирлар карвонни кутиб олиш учун чиқдилар. Расулуллоҳ ﷺ башорат қилганидек, қуёш тиғлари таралиб борар экан, адир чуққисидан нор туянинг бошлари кўринди. Туянинг устига юк ортилган, юкни икки хил рангдаги арқон билан боғланган эди. (яъни, икки рангдаги арқонни ўзаро улаб қўйилган эди.)
Карвон етиб келгач, мушриклар улардан тунда нима ишлар содир бўлганини сўрашди. Улар айтишдики: "тунда бир туямизни боласи қочиб кетди, кимдир уни карвонга йўллаб қўйди."
Шунда бир киши чиқиб айтдики: "мени мешимда бир ичимлик сувим бор эди, кимдир уни олиб ичибди, мешни оғзини боғлаб ҳам қўйибди, мен бунақа қилиб боғламайман" деди ва мешни кўрсатди.  Шунда Расулуллоҳ ﷺ дедилар: "Мен ичдим сени сувингни, рози бўл." (У киши розилик билдирди.)

Бироқ, бу ишларни биронтаси мушрикларнинг ҳидоятига сабаб бўлмади, аксинча, янада узоқлаштирди, холос. Золимлар кофирликдан бошқа нарсани истамадилар.

Меърож вақеаси ва ундаги аломатлар Расулуллоҳ ﷺ нинг иймонларини янада зиёда қилди, агар бутун дунёнинг ҳамма кучлари У Зотга ва унинг даъватига қарши чиқса ҳам, чивиннинг қанотичалик бўлмай қолди. Шунинг учун ҳам бошқалар кўтара олмайдиган азобу уқубатларни кўтара олдилар...


Давоми бор...





@VorisMedia