Get Mystery Box with random crypto!

ИСЛОМ АСОСЛАРИ УЧИНЧИ БЎЛИМ: ПАЙҒАМБАРЛИК Сиз ўтган бўлим | Voris Media

ИСЛОМ АСОСЛАРИ




УЧИНЧИ БЎЛИМ: ПАЙҒАМБАРЛИК

Сиз ўтган бўлимдан уч нарсани билиб олдингиз.
1. Инсон Аллоҳга тоат қилиши, унинг фармонларини бажариши учун Аллоҳнинг зотини, сифатларини, мақбул қонунини, охират ҳисоботини, ундаги жазо ва мукофотни билишга муҳтож. Унинг бу билими қувват ва пухталик
жиҳатидан ишонч ва эътиқод даражасига етган бўлмоғи лозим.

2. Аллоҳ бу билимни бандаларнинг ҳаракатларига ҳавола қилиб, уларни қийнамаган, аксинча, ораларидан
бир неча кишиларни танлаб олиб, уларни инсонларга мазкур билимларни ўргатиш учун воситачи қилган.

3. Шу билан Аллоҳнинг содиқ пайғамбарларини танишгина
лозим бўлиб қолган. Таниганидан кейин унга ишониши, сўзига қулоқ тутиб бўйсуниши, фармонига итоат этиши, ҳаётидаги барча ишларида уларни намуна қилиб олиши лозим. Энди сизга пайғамбарликнинг моҳиятини, пайғамбарларни таниш йўлини баён қилиб бермоқчимиз.






@VorisMedia