Get Mystery Box with random crypto!

119-савол: Амал саҳифалари (номаи аъмол)нинг тарқатилиши Қуръо | Voris Media

119-савол: Амал саҳифалари (номаи аъмол)нинг тарқатилиши Қуръонда қандай сифатланган?

Жавоб: Аллоҳ таоло деди: «Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйгандирмиз (яъни, унинг қилган ҳар бир амали икки дунёда унга ажралмас ҳамроҳ бўлур). Биз Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини) чиқариб кўрсатурмиз. (Ва унга дейилур): «Номаи аъмолингни ўқи! Бугун ўзинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидирсан» (Исро:13,14).
«(Номаи аъмол) саҳифалари очилганида» (Таквир: 10). «(Сўнг ҳар бир кишининг) номаи аъмоли ўртага қўйилур. Бас,. гуноҳкорларнинг унда (битилган) нарсалардан даҳшатга тушиб: «Бизларга ҳалокат бўлғай, бу қандоқ китобки, на кичик ва на катта.(гуноҳни) қолдирмай, барчасини ҳисоблаб-битиб қўйибди»,
дейишларини кўрурсиз. Улар қилиб ўтган барча амалларини ҳозиру нозир ҳолда топурлар. Парвардигорингиз ҳеч кимга зулм қилмас» (Каҳф: 49).
«Бас, энди ўз китоби — номаи аъмоли ўнг қўлидан берилган
кишига келсак, бас, у дер: «Мана менинг китобимни ўқинглар»
оятидан то «Уни фақат (йўлдан) адашган (кофир)ларгина ерлар!»
оятигача (Ал-Ҳааққа: 19-37).
«Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса. Бас, у
осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак. Ва ўз(ининг жаннатдаги)
аҳли-оиласига шоду ҳуррам ҳолда қайтажак. Энди кимнинг номаи
аъмоли орқа томонидан берилса. Бас, у (ўзига) ўлим (ва ҳалокат)ни
тилаб дуо қилиб қолажак. Ва дўзахга киражак!» (Иншиқоқ: 7-10).


120-савол: Бунга Суннатдан далил борми?

Жавоб: Бу ҳақда кўп ҳадислар бор. Жумладан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мўминни Раббига яқин келтирилади, ҳатто У зот унинг устига пардасини ташлайди, сўнг уни гуноҳларига иқрор қилдиради: «Фалон-фалон гуноҳни эътироф этасанми?» У: «Эътироф этаман эй Раббим, эътироф этаман», дейди. Шунда: «Дунёда буларни яширган эдим, энди бугун ҳам уларни мағфират этаман», дейди. Сўнг яхши
амалларининг саҳифаси ёпилади (берилади). Аммо бошқаларга –
ёки кофирларга – барча гувоҳлар олдида шундай нидо қилинади:
«Мана шулар Парвардигорлари шаънига ёлғон сўзларни
сўзлаганлар» (Ҳуд: 18). (Бухорий ривояти)
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Мен: «Ё Расулуллоҳ, қиёмат куни
ҳабиб ҳабибини эсга оладими?» деб сўрадим. «Эй Оиша, учта ҳолат устида (биров бировни) эсга олмайди: амаллар тарозида тортилиш пайтида, то оғир ё енгиллиги маълум бўлгунича; номаи аъмоллар берилиш пайтида, улар ё ўнг томондан берилади, ё чап томондан. берилади; дўзахнинг бўйни (алангаси кўтарилиб) чиққанда...» (Аҳмад, Абу Довуд, Ҳоким ривоятлари)


121-савол: Мезон-тарозига Қуръондан далил борми, амаллар қандай ўлчанади?

Жавоб: Аллоҳ таоло деди:
«Биз қиёмат куни учун адолатли мезон-тарозилар қўюрмиз, бирон жонга заррача зулм қилинмас. Агар хардал (ўсимлигининг) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинган) бўлса, ўшани-да келтирурмиз!
Биз Ўзимиз етарли ҳисоб-китоб қилувчидирмиз» (Анбиё: 47).
«(Амалларни тўғри) тортишлик ўша Куни бўлур. Бас, кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўшалар нажот топувчилардир. Кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил бўлса, бас, улар (Бизнинг оятларимизни инкор қилиш билан) зулм қилиб ўтганлари сабабли ўзларига зиён қилган кимсалардир» (Аъроф: 8,9).
Аллоҳ таоло кофирлар шаънида айтади: «Улар Раббиларининг
оятларини ва У зотга рўбарў бўлишни инкор қилишиб, бутун
амаллари беҳуда кетган кимсалардир. Биз Қиёмат кунида улар (қилиб ўтган амаллар) учун тарози қўймаймиз! (уларнинг
ҳасанотлардан холи бўлган амалларини тортмаймиз» (Каҳф: 105). Ва бошқа оятлар.


122-савол: Бунга Суннатдан далил борми, унинг Суннатдаги сифати
қандай?

Жавоб: Бу ҳақда кўп ҳадислар бор.
Жумладан: Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда икки шаҳодат калимаси битилган бир парча қоғоз ёмон
амаллар битилган 99та кўз илғамас даражадаги улкан китобдан оғир
келгани айтилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Масъуд ҳақида
айтдилар: «...Сизлар унинг болдирларининг нозиклигидан
ажабланяпсизларми? Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, улар мезон-тарозида Уҳуддан ҳам оғирроқдир».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қасамки,