Get Mystery Box with random crypto!

ИСЛОМ АСОСЛАРИ Ғайбга ишониш Сиз бирор нарсани билмасанги | Voris Media

ИСЛОМ АСОСЛАРИ




Ғайбга ишониш

Сиз бирор нарсани билмасангиз, биладиган одамдан сўрайсиз. Кейин унинг сўзига кириб, амал қиласиз. Масалан, оғриб қолсангиз, ўзингизни ўзингиз даволамайсиз, балки табибга мурожаат этасиз. Агар сиз мурожаат қилган табиб тажрибали, ўз ишида шуҳрат қозонган бўлса ва сиз унинг қўлида кўп беморларни даволанганини кўрган бўлсангиз, унинг касалингизни даволай олишига етарли билими борлигига ишонч ҳосил қиласиз. Мана шу ишончга асосан фақат ўша табиб тавсия этган дориларнигина истеъмол қиласиз ва у ман қилган ишлардан ўзингизни тиясиз. Шунингдек, ҳимоячига ишонасиз, қонун ишларида унга бўйсунасиз, таълим ишларида эса устозга ишонасиз, у ўргатган нарсаларни тасдиқлайсиз. Шунингдек, бирор жойга бормоқчи бўлсангизу, лекин у ерга олиб борадиган йўлни билмасангиз, биладиган одамдан сўрайсиз, унинг гапига ишонасиз ва у кўрсатган йўлга юрасиз. Сиз дунёдаги барча ишлар билан мана
шундай муносабатда бўласиз. Ғайбга ишониш аслида мана шу. Демак, ғайбга ишониш билмаганларингизни билган одамдан сўрашингиз ва унинг гапини тасдиқлашингиз экан. Сиз Аллоҳнинг зоти-ю, сифатларини ҳам,
фаришталарнинг Аллоҳ буйруғи билан коинот ишларини бошқариб туришларини ҳамда ҳар тарафдан инсонларни қамраб олганини ҳам, Аллоҳ рози бўладиган ҳаёт йўлини ҳам, охират ҳаёти-ю ундаги бандаларнинг ҳоли нималар кечишини ҳам билмайсиз. Булар ва шу каби ишларни шундай одамдан билиб олишингиз мумкинки, унинг ҳамма ҳолатида ҳам ростгўй, ҳалол, тақводор эканига қаноат ҳосил қиласиз. Ҳалол ишлари ва ҳикматли сўзларини синовдан ўтказиб, унинг ростгўй эканига ҳамда айтаётган барча сўзлари қабул қилиш ва ишонишга лойиқ эканига иқрор бўласиз. Мана шу ғайбга ишонишингиздир. Агар Аллоҳга тоат қилиш ҳамда уни яхши кўрадиган, рози бўладиган ишларни қилишни хоҳласангиз, ғайбга ишонишингиз керак. Зеро, бу ишларни фақат пайғамбар воситаси билангина чинакамига била оласиз. Буларни билмай туриб эса, Исломнинг тўғри йўлидан зинҳор бора олмайсиз.




@VorisMedia