Get Mystery Box with random crypto!

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَ | Voris Media

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا


«Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам Пайғамбарга дуо-ю салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у Зотга салавот ва салом айтинглар!"
"Аҳзоб" сураси, 56- оят.

Имом Абу Довуд Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Бу кунда менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотинглар менга кўндаланг қилинади», дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ, сиз чириб кетган бўлсангиз, сизга қандай қилиб салавотимиз кўндаланг қилинади?», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло ерга Пайғамбарлар жасадини ейишни ҳаром қилди», дедилар.



اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ


“Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳима ва ъалаа аали Иброҳим, иннака ҳамидум мажийд.
Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳим ва ъалаа аали Иброҳим, иннака ҳамидум мажийд”

Салавот маъноси: “Аллоҳим, Иброҳим ва унга эргашган зотларга салавот айтганингдек, Муҳаммад ва унга эргашганларга ҳам салавот айт. Албатта, Сен мақтовга сазовор ва улуғ Зотсан.
Аллоҳим, Иброҳим ва унга эргашган зотларга хайру баракот ато этганингдек, Муҳаммад ва унга эргашганларга ҳам хайру баракот эҳсон айла. Албатта, Сен мақтовга сазовор ва улуғ Зотсан”.


@VorisMedia