2023-03-02 11:47:39
Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 5 кун дам олади
Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан:
беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март кунлари);
олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 4 кун (19-22 март кунлари) кетма-кет дам олади.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўчирилади:
11 март — шанба кунидан 20 март — душанба кунига;
25 март — шанба кунидан 22 март — чоршанба кунига.
Шунинг ҳисобига беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган
11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади.Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 20 март — душанба ва 22 март — чоршанба кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади.
Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун
23 март, пайшанбадан бошлаб одатдаги иш куни ҳисобланади.
Маълумот учун,
8 март (чоршанба) — Хотин-қизлар куни ҳам Меҳнат кодексининг 131-моддасига асосан дам олиш (ишланмайдиган) куни ҳисобланади.
Каналимизга Обуна Бўлинг!
@VodiyHarid
314 views08:47