Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 5 кун дам олади Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан: беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март кунлари); олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 4 кун (19-22 март кунлари) кетма-кет дам олади. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўчирилади: 11 март — шанба кунидан 20 март — душанба кунига; 25 март — шанба кунидан 22 март — чоршанба кунига. Шунинг ҳисобига беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган 11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади. Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 20 март — душанба ва 22 март — чоршанба кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади. Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 23 март, пайшанбадан бошлаб одатдаги иш куни ҳисобланади. Маълумот учун, 8 март (чоршанба) — Хотин-қизлар куни ҳам Меҳнат кодексининг 131-моддасига асосан дам олиш (ишланмайдиган) куни ҳисобланади. Каналимизга Обуна Бўлинг! @VodiyHarid 314 views08:47