Get Mystery Box with random crypto!

#Жума_муборак Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ | Vodiy gavhari - Farg'onam

#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Сайидул айём Жума муборак!

ЕТИМНИНГ БОШИНИ СИЛАНГ!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам етимни кафилликка олган кишига жаннатда ўзлари билан бирга бўлишини башорат бериб шундай дедилар: “Мен билан етимни кафилликка олган киши жаннатда мана шундай ёнма-ён бўламиз”. Муттафақун алайҳ.

Набий алайҳиссалом шу гапни айтганларида кўрсаткич ва ўрта бармоқлари билан ишора қилдилар-да, уларнинг орасини бироз очдилар.

ЕТИМ ЙИҒЛАСА...

Қатор-қатор масжид солинг, бари бекор,
Қимматбаҳо гилам солинг, бари бекор,
Жойнамозда ухлаб қолинг, бари бекор,
Маҳаллада битта етим йиғлаб турса!

Гарчи бексиз, ошиғингиз доим олчи,
Дунё деган, ўтар кетар ёлғон фолчи,
Аршни ларзон қилар экан битта томчи,
Маҳаллада битта етим йиғлаб турса!

Мол топасиз, кўз тутмайсиз эртасига,
Шариатда рухсат бор деб тўрттасига,
Уй қурасиз, жаҳаннамнинг ўртасига,
Маҳаллада битта етим йиғлаб турса!

Ҳою-ҳавас, ўтар кетар дунё фоний,
Ожизанинг сўроғлари ҳукми олий,
Кўзидаги жола эмас, азоб оний,
Маҳаллада етим аёл йиғлаб турса!

Канал манзили: @Vodiy_gavhari_Fargonam