Get Mystery Box with random crypto!

Ёлғиз яшаш оғир касалликларни келтириб чиқариши айтилмоқда Ёл | Vodiy gavhari - Farg'onam

Ёлғиз яшаш оғир касалликларни келтириб чиқариши айтилмоқда

Ёлғизлик
ва ёлғиз яшаш жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. Хусусан, ортиқча вазн, семизлик ва алкоголизм ва овқатланишнинг бузилиши шулар жумласидан.

Бу ҳақда ОАВга шифокор ва клиник психолог Aнтон Поляков маълумот берган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ёлғизлик узоқ давом етадиган стресс билан бирга кечади, бу сурункали чарчоқ, хотира ва консентрациянинг пасайиши шаклида намоён бўлиши мумкин.

Ҳар қандай стресс хотира мустаҳкамлашга ёрдам берадиган моддаларнинг йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. Натижада инсонда хотира сусаяди.

Бундан ташқари, кортизол(гормон, организмни стрессдан ҳимояя қилади)нинг кўтарилиши фонида одамлар кўпинча ортиқча овқатланадилар. Натижада инсулин қаршилиги кучаяди. Шунинг учун ёлғиз одамлар тез-тез семиришади.

Шунингдек, ёлғизларда кайфият учун жавобгар гормон бўлган нейротрансмиттерларнинг ишлаб чиқарилиши сезиларли даражада камаяди. Натижада, қувонч гормонининг пасайиши, ташвиш ва ваҳиманинг кучайиши кузатилиши мумкин.

Канал манзили: @Vodiy_gavhari_Fargonam