Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Чет элда ишлаб қайтганларни ишга олган иш берувчилар | Vodiy1.uz | Расмий канал

#Тезкор
Чет элда ишлаб қайтганларни ишга олган иш берувчиларга 500 минг сўмдан ҳар ойлик субсидия тўланади

Президент Фармонига кўра, 2024-йил 1-июндан бошлаб меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга олган иш берувчиларга* ҳар бир ишга олинган бундай ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.

Бунда:

субсидия 2024-йил 1-июндан 2026-йил 1-январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлади.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг