Get Mystery Box with random crypto!

Водийлик ўқувчилар халқаро олимпиада совриндорлари бўлишди 7 | Vodiy1.uz | Расмий канал

Водийлик ўқувчилар халқаро олимпиада совриндорлари бўлишди

7-13 январь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича 20-Халқаро Жаутиков олимпиадасида дунёнинг 16 та мамлакатидан 680 нафар ўқувчи иштирок этди.

Ушбу олимпиадада Ўзбекистон жамоаси 2 та олтин, 3 кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритди.

Жумладан, информатика бўйича Наманган вилояти, Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Ҳусанбой Мансуралиев ва математика бўйича Андижон вилояти, Марҳамат тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси Бегзод Ҳошимжонов кумуш медал соҳиби бўлишди. Кейинги халқаро олимпиадаларда ҳам ёшларимизга омад тилаб қоламиз!

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг