Get Mystery Box with random crypto!

Диққат! Андижон вилоятининг 'МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ ЕТАКЧИЛАРИ' ўртаси | Vodiy1.uz | Расмий канал

Диққат! Андижон вилоятининг "МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ ЕТАКЧИЛАРИ" ўртасида танлов

Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси ва Vodiy1.uz интернет нашри ҳамкорликда “Ватан равнақига ҳисса қўшамиз” шиори остида видеороликлар танловини эълон қилади.

Танловда Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармасининг туманлардаги вакилларининг йил давомида ўз ҳудудида олиб борган фаолиятини акс эттирувчи креатив ёндашув билан олинган видеороликлар иштирок этмоқда.

Видеороликлар Vodiy1.uz каналида овозга қўйилмоқда ва овоз бериш натижаларига кўра энг яхши ёшлар етакчилари аниқланади.

Тақдирлаш:
Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармасининг
Йил якунига бағишлаб ўтказиладиган тантанали тадбирида:
1-ўринга махсус совға – ўз маҳалласининг ўн нафар фаол ёшлари билан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига 4 кунлик саёҳат;
 2- ўринга ноотбук;
3- ва 4-ўринларга планшет совринлари топширилади.


Овоз бериш 22-декабр соат 21:00гача давом этади.

Овоз бериш бу жойда