Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона шаҳрида Ёшлар сайлгоҳи ташкил этилди “Очиқ бюджет” ах | Vodiy1.uz | Расмий канал

Фарғона шаҳрида Ёшлар сайлгоҳи ташкил этилди

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳа орқали ажратилган 1,32 миллиард сўм маблағ, шунингдек, 500 миллион сўм ҳомийлик маблағлари ҳисобига барпо этилди.

Сайлгоҳда гуллар билан безалган аркалар, тунги ёритиш чироқлари мавжуд бўлиб, ёшлар учун кафе, кинотеатр, ресторан ҳамда “book-cafe”лар, шахмат, стол тенниси, PlayStation ўйинлари ҳамда караоке ҳудудлари, фотозоналар ташкил этилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона шаҳрининг Каштанзор кўчасида ташкил этилган Ёшлар сайлгоҳида бўлиб, амалга оширилган ишлар билан танишди.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг