Get Mystery Box with random crypto!

Диққат, танлов! Фарғона вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бо | Vodiy1.uz | Расмий канал

Диққат, танлов!
Фарғона вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан “Байроғим – фахрим, ғурурим” танловини
ташкил қилмоқдамиз

Фарғона вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Vodiy1.uz нашри билан ҳамкорликда 18 ноябрь — давлат байроғимиз қабул қилинган кун муносабати билан видеороликлар танловини эълон қилади.

Танловда ушбу вилоятлар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари тизимидаги мактаблар ўқувчилари қатнашишлари мумкин.

Танлов шартига кўра, ўқувчилар давлат байроғимизни ардоқлаш, улуғлаш мавзусидаги 2 - 2,5 дақиқалик креатив видеоролик тайёрлаб, тақдим этади. Фарғона вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан танлаб олинган видеороликлар Vodiy1.uz каналида овозга қўйилади.

Энг кўп овоз билан 1,2,3 ва 4- ўринни олган видеороликлар муаллифлари махсус совринлар билан тақдирланади. Ғолиб мактаб жамоалари ўқитувчи ва 8 нафар ўқувчи билан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига йўлланмаларни қўлга киритади.

Видеороликларни топшириш 13 ноябр соат 14:00гача. Видеороликлар Фарғона вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига ва Байроғимиз фахримиз Фарғона https://t.me/bayroqfergana23 гуруҳига жўнатилади.
Роликлар 13 ноябрь соат 19:00да Vodiy1.uz телеграм каналида овозга қўйилади.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг