Get Mystery Box with random crypto!

Диққат, танлов! Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими б | Vodiy1.uz | Расмий канал

Диққат, танлов!
Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Vodiy1.uz интернет нашри

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан

“Байроғим-фахрим, ғурурим” шиори остидаги видеороликлар танлови эълон қилинади.

Танловда Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги мактаблар ўқувчи ва тарбиячилари қатнашишлари мумкин.

Танлов шартига кўра, ўқувчилар давлат байроғимизни ардоқлаш, улуғлаш мавзусидаги 2-2,5 дақиқалик креатив видеоролик тайёрлаб, тақдим этади.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан танлаб олинган видеороликлар Vodiy1.uz каналида овозга қўйилади.

Энг кўп овоз билан 1,2,3 ва 4- ўринни олган видеороликлар муаллифлари махсус совринлар билан тақдирланиб, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари бўйлаб бепул саёҳат йўлланмасига эга бўлади.

Видеороликларни қуйидаги https://t.me/bayroqand23 ҳаволага жорий йилнинг 13-ноябргача юборишингиз сўралади.