Get Mystery Box with random crypto!

Диққат, танлов! Андижон вилоят ҳокимлиги соврини учун “Устозни | Vodiy1.uz | Расмий канал

Диққат, танлов! Андижон вилоят ҳокимлиги соврини учун “Устозни йўқлаб” танлови

Андижон вилоят ҳокимлиги, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Vodiy1.uz интернет нашри таҳририяти билан ҳамкорликда “1 октябр – Устоз ва мураббийлар куни” олдидан “Устозни йўқлаб” видеороликлар танловини эълон қилади.

Танловнинг сўнги босқичи учун Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги ҳар бир шаҳар ва тумандаги мактабларнинг 16 та видеороликлари танлаб олинди.
 
Танлов шартларига кўра, иштирокчилар томонидан - инсон тафаккури меъмори бўлган устозларни креатив услубда,  миллий урф-одатларга кўра байрам билан қутлагани тасвирланган 2 дақиқалик креатив видеоролик тақдим қилинган.
Андижон вилояти ҳокимлиги  1,2,3,4 ўрин соҳибларига “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирда  совринларини топширади.

Видеороликлар Vodiy1.uz каналида овозга қўйилди.
Овоз бериш муддати 30 сентябрь соат 23:00 гача
Овоз бериш бу ерда