Get Mystery Box with random crypto!

Диққат, танлов! Фарғона вилоят ҳокими соврини учун “Устозлар а | Vodiy1.uz | Расмий канал

Диққат, танлов! Фарғона вилоят ҳокими соврини учун “Устозлар ардоғимизда” видеороликлар танлови

Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Vodiy1.uz Расмий интернет нашри таҳририяти билан ҳамкорликда “1 октябр – Устоз ва мураббийлар куни” олдидан “Устозлар ардоғимизда” видеороликлар танловини эълон қилади.

Танловда Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги барча умумий таълим муассасалари қатнашиши мумкин.
Танлов шартлари: иштирокчилар инсон тафаккури меъмори бўлган устозларни замонавий, креатив услубда   миллий урф-одатларга кўра байрам билан қутлагани тасвирланган 2 дақиқалик видеоролик тайёрлайди.

Видеороликлар Vodiy1.uz каналида овозга қўйилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги энг кўп овоз олган 1,2,3-ўрин соҳиблари ва яна икки нафар фаол иштирокчиларга совринларни “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирда топширади. Овоз бериш 30 сентябрь соат 22:00 гача

Овоз бериш бу ерда