Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда | Vobkent TXTB | Rasmiy kanal

#Диққат

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари эълон қилинди

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари Давлат тест маркази томонидан my.dtm.uz сайтида эълон қилинди.

Талабгорлар ўз натижаларини my.dtm.uz сайтининг “Ўқитувчилар” бўлимидан билиб олишлари мумкин.

Ўз натижасидан норози талабгорлар 27-28-29 декабрь кунлари my.dtm.uz сайтининг “Ўқитувчилар” бўлими орқали апелляция аризасини беришлари мумкин.

Aпеллация аризалари комиссия томонидан кўриб чиқилади ва апеллация хулосаси 15 иш куни ичида талабгорга ёзма равишда юборилади.

Эслатиб ўтамиз, белгиланган тартибга асосан дастлабки босқичда максимал баллнинг 80 фоиз ва ундан юқори балл тўплаганлар иккинчи босқичда иштирок этади. Иккинчи босқич синов жараёнлари 2023 йилда ўтказилади ва унда ўқитувчиларнинг касбий кўникмалари жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган гуруҳ томонидан баҳоланади.

Иккинчи босқичдан муввафақиятли ўтган устозлар ҳар ойлик устамани у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида оладилар.

Халқ таълими Вазири жамғармаси учун устама оладиган ўқитувчиларнинг номзодлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилган бўлиб, бунда номзодлар умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчи-ўқувчилари томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида қайд этган натижаларига мувофиқ тақсимланган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram