Kanal manzili:
Toifalar:
Hayvonlar ,
Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
3.43K
Kanalning ta’rifi
Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.
Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
1
3 stars
2
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 3
2021-12-17 19:25:45
“ЎЗБЕКИСТОН НАСЛЛИ ҚУЁНЛАРИ КЎРГАЗМАСИ” ЭРТАГА 18 ДЕКАБРЬ КУНИ ҲАМ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ “БОТАНИКА БОҒИ”ДА ДАВОМ ЭТАДИ.
каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan
1.1K views16:25
2021-12-17 19:25:02
БУГУН “ЎЗБЕКИСТОН НАСЛЛИ ҚУЁНЛАРИ КЎРГАЗМАСИ” ОЧИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Тошкент шаҳридаги “Ботаника боғи”да ташкил этилган “Ўзбекистон наслли қуёнлари кўргазмаси”нинг очилишда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари-"Паррандасаноат" уюшмаси раиси Б.Исаев, Қўмита раиси ўринбосари А.Акбаров, “Ўзбекистон ветеринар ва чорвадорлар ассоциацияси” раиси С.Оққиев ва “Микрокредитбанк” АТБ бошқарув раиси ўринбосари Я.Абдураззаковлар иштирок этдилар.
Қўргазманинг асосий мақсади аҳоли ўртасида қуёнчилик соҳаси ва қуён маҳсулотларига бўлган қизиқишни ошириш ва уни тарғиб этишдан иборат бўлиб, кўргазма доирасида наслли қуён зотлари, соҳадаги илғор технологиялар, қуён касалликларига қарши ветеринария дори воситалари намойиш этилмоқда.
Кўргазма эртага 18 декабрь куни ҳам давом этади.
каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan
1.1K views16:25
2021-12-17 15:27:29
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО
Пайариқ туманидаги чорвачилик хўжалигига Қозоғистон наслли қорамоллар олиб келинди
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган “Аббос Мамадалиев” фермер хўжалигига
Қозоғистон давлатидан 36 бош герефорд зотли қорамол олиб келиниб, парвариш қилинмоқда.
Ҳозирда мазкур қорамолларга мутахассислар томонидан ветеринария хизмати кўрсатилмоқда.
каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan
1.2K views12:27
2021-12-17 08:58:42
#NAZORAT
Деҳқон бозорларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда
Давлат ветеринария хизмати ҳамда ИИБ Карантин бўлими ходимлари ҳамкорлигида ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича рейд тадбирлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, Андижон вилоятидаги деҳқон бозорлари, савдо шохобчалари ва ярмаркаларда аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни таъминлаш юзасидан савдо ходимлари ўртасида суҳбатлар уюштирилиб, тарғибот ишлари йўлга қўйилмоқда.
Шунингдек, тадбир давомида истеъмолга яроқсиз сут ва гўшт маҳсулотлари ветеринария лабораторияларига текшириш учун юборилмоқда.
каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan
1.4K views05:58
2021-02-13 13:37:51
Фарғона вилоятида эпизоотияга қарши кураш тадбирлари давом этяпти
Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан вилоятнинг Риштон туманида парвариш қилинаётган ҳайвонлар қутуриш ва куйдирги касаллигига қарши профилактик эмланмоқда.
каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan
655 views10:37
2021-02-13 12:51:05
#NAZORAT
Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилинди
Давлат ветеринария хизмати ҳамда ИИБ Карантин бўлими ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилаётган карантин тадбирлари давом этмоқда
Хусусан, тадбир доирасида Сирдарё тумани ҳудудида жойлашган "Сирдарё" ЙПХ масканидан ҳаракатланиб ўтаётган “ISUZU” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, автомашина юкхонасида 210 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Батафсил https://iiv.uz/news/istemolga-yaroqsiz-gosht-mahsulotlari-tegishli-tartibda-yoq-qilindi
каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan
651 viewsedited 09:51
2021-02-13 12:35:26
#Бугун_туғилган_кун
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси "Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси" “Хоразм” чегара ветеринарния пункти бошлиғи Илхом Тиллаев 1958 йил 13 февралда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида таваллуд топган.
Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.
каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan
671 views09:35
2021-02-13 12:26:23
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО
Қашқадарё вилоятида балиқчиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда
https://mover.uz/watch/w3aIG8L/
каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan
590 views09:26
2021-02-13 12:17:23
#Бугун_туғилган_кун
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси “Давлат ветеринария назорати бошқармаси” бош мутахассиси Баҳодир Мухсимов 1993 йил 13 февралда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Батафсил http://vetgov.uz/uz/yangiliklar/13022021
каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan
674 views09:17
2021-02-13 11:21:33
Нукусда қутуриш касаллигининг олдини олиш мавзусига бағишланган семинар ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманида қутуриш қасаллигининг олдини олиш ҳамда унга қарши кураш бўйича семинар ўтказилди.
Шунингдек, ветеринария мутахассислари томонидан ҳудуддаги таълим муассасаларида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan
624 views08:21