Get Mystery Box with random crypto!

БУГУН “ЎЗБЕКИСТОН НАСЛЛИ ҚУЁНЛАРИ КЎРГАЗМАСИ” ОЧИЛИШИ БЎЛИБ ЎТ | VETLEGNEWS

БУГУН “ЎЗБЕКИСТОН НАСЛЛИ ҚУЁНЛАРИ КЎРГАЗМАСИ” ОЧИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Тошкент шаҳридаги “Ботаника боғи”да ташкил этилган “Ўзбекистон наслли қуёнлари кўргазмаси”нинг очилишда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари-"Паррандасаноат" уюшмаси раиси Б.Исаев, Қўмита раиси ўринбосари А.Акбаров, “Ўзбекистон ветеринар ва чорвадорлар ассоциацияси” раиси С.Оққиев ва “Микрокредитбанк” АТБ бошқарув раиси ўринбосари Я.Абдураззаковлар иштирок этдилар.

Қўргазманинг асосий мақсади аҳоли ўртасида қуёнчилик соҳаси ва қуён маҳсулотларига бўлган қизиқишни ошириш ва уни тарғиб этишдан иборат бўлиб, кўргазма доирасида наслли қуён зотлари, соҳадаги илғор технологиялар, қуён касалликларига қарши ветеринария дори воситалари намойиш этилмоқда.

Кўргазма эртага 18 декабрь куни ҳам давом этади.

каналга уланиш
@VeterinariansUzbekistan