Get Mystery Box with random crypto!

Меҳнат қонунчилигига кўра йиллик асосий таътилни бериш тартиби | "VERUM" адвокатлик фирмаси / "VERUM" Адвокатская фирма

Меҳнат қонунчилигига кўра йиллик асосий таътилни бериш тартиби қандай?

Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади.

Таътил қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра 6 ой ўтмасдан берилади:

- аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин;
- I ва II гуруҳ ногиронларига;
- 18 ёшга тўлмаган шахсларга;
- муддатли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ва ишга жойлашган ҳарбийларга;
- ўриндошлик асосида ишлаётганларга — асосий иш жойидаги таътил билан бирга ўриндошлик асосида иш вақтига мос ҳақ тўлаган ҳолда;
- ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълимни давом эттираётганларга имтиҳонлар топшириш, диплом, курс, лаборатория каби ишларини бажариш учун;
- ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёки корхона тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилганларга.

Таътил ҳар йили, таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим.

" VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси.

Telegram | Instagram | YouTube | Tiktok