2023-03-25 22:14:18
Нега Миср қашшоқ? Жуда кўпчиликка маълумки, Миср георафик жиҳатдан жуда қулай жойда жойлашган, денгизга чиқиш, Сувайш каналига эгалик қилиш, биргина пирамиданинг ўзи миллионлаб туристларнинг оқимини таъминлаб беради. Ундан ташқари нефть ва газга бой бўлган Миср дунёдаги энг қашшоқ давлатлар қаторида туради.
Нега шундай?
“Мамлакатлар таназзули сабаблари” китоби бунга жуда яхши таъриф бера олган. Аслида ҳар қандай жамият ва давлатнинг қашшоқ ёки бой бўлишида биринчи навбатда сиёсий структура муҳим рол ўйнайди.
Мисрда диктатура ҳукм суради, сўз эркинлиги максимал буғилган, давлатни фақатгина Абдул-Фаттоҳ Сисига яқин бўлган кланлар ёки қариндошлар бошқаради. 11 февраль — Яқин Шарқ учун муҳим сана ҳисобланади. 2011-йил айнан шу куни Ҳусни Мубарак президентликдан кетади. У мамлакатни 30 йилдан ортиқ бошқарган эди.
Бунга сабаб Таҳрир майдонида бошланган қўзғолонлар эди. Кейинчалик бу ҳаракат Тунис, Ливия, Сурия ва Яманга кўчади ва “Араб баҳори” номини олади.
Ҳа, Ҳусни Мубарак кетди, лекин диктатура кетмади, чунки сиёсий бошқарув тизими, очиқ, мустақил ва шаффоф сайлов тизими келмади. Чунки кейинги келганлар ҳам Ҳусни Мубарак қилган ишларни қилишди, ҳокимиятга фақат ўзига содиқлар, яқинлар ва қариндошлар келди.
Натижа эса бир хил, халқ янада қашшоқлашиб бораверди, бунинг асосий сабаби сиёсий бошқарувга бориб тақалади, чунки ҳозирги президент Абдул-Фаттаҳ Сиси ҳам имкон борича умрининг охиригача тахтда қолиш ҳаракатида, демакки коррупциянинг бошланиши айнан унинг ўзидан бошланади.
Чунки чексиз ҳокимият чексиз жиноятларни олиб келади, жиноятларни яшириш эса албатта жиноят билан содир бўлади. Миср қашшоқлигининг асосий сабаби шу.
P.S. Пирамидага чиқиш динимизда тақиқланган, бориш мумкинмас, гуноҳ бўлади дейдиганлар, сал нарироқда тошиларни теринглар.
@bektoshkhatamov
7 views19:14