Get Mystery Box with random crypto!

Аиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Росулуллоҳ алайҳиссалом бир | 𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

Аиша розияллоҳу анҳо айтадилар:

“Росулуллоҳ алайҳиссалом бир кеча ёнимдан чиқиб кеттилар.
Бошқа аёлларидан бирининг ёнига кетган бўлсалар керак деб ўйлаб қаттиқ рашк қилдим.

Қайтиб келдилар ва ҳолимни кўриб

“Рашк қилдингизми эй Аиша?” деб сўрадилар.

“Ҳа, сиз кабини, мен каби рашк қилмасинми я Росулуллоҳ алайҳиссалом “, дедим.

Шунда у зот
“Сизни яна шайтонингиз келибди”, дедилар.

“Менинг шайтоним борми?” деб сўрадим.

“Ҳеч ким шайтондан ҳоли эмасдир”, дедилар.

“Сизда ҳам борми?”, дедим.

“Менда ҳам. Лекин Аллоҳ ёрдам бериб, мен саломат қолганман ва у мусулмон бўлган ”, дедилар”

Муслим-Мунафиқун 70 (2815)
Насаи-Ишратун Ниса 4 (7,72)

(Ҳадисдан олган фойдаларингизни биз билан ўртоқлашинг)
@Vardatul_jannah