Get Mystery Box with random crypto!

Ота-онангиз ҳаққига дуо қилишни унутманг. Роббим Сен қанчалар | 𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

Ота-онангиз ҳаққига дуо қилишни унутманг.
Роббим Сен қанчалар Роҳим Зотсан, ҳам ота-онамизга яхшилик сўраймиз, ҳам шу сабаб солиҳлар сафида бўламиз.

Бир киши олимларнинг биридан: «Мен солиҳларданманми?», деб сўраганида, олим шундай деб жавоб берди:
«Ота-онангнинг ҳаққига дуо қилар экансан, сен солиҳлардансан. Зеро, ҳадисда:
«Унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд», деб айтилган.
Агар уларнинг ҳаққига дуо қилишни унутадиган бўлсанг, унутишинг миқдорича солиҳлар сафидан узоқлашасан».

***
«Парвардигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган (Қиёмат) куни мени ва ота-онамни мағфират қилгин» (Иброҳим: 41).

Мазкур дуони кўпроқ айтинг.
Зеро, бу дуо икки ибодатни: ота-онага яхшилик қилиш ва истиғфорни жамлайди.

@Vardatul_jannah