Get Mystery Box with random crypto!

Инсоннинг хаётида шундай онлар бўладики, Ўзи ўзига сиғмай қола | Vardatul_jannah🥀

Инсоннинг хаётида шундай онлар бўладики,
Ўзи ўзига сиғмай қолади.
Бамисли ичидаги ғамлар тўлиб тошадигандек ҳузурини йўқотади.

Бундай вақтда эса
“Кел тўкил менга”, дейдиган дўст учун,
битта дилкаш инсон учун борини фидо қилишга тайёр туради.

Дардини олиб, ичини совутадиган,
ҳар қандай вақтда унга Аллоҳни эслатиб туриб, насиҳат қиладиган дардкаш неъматларнинг энг аълоси эканлигини ҳис қилади.

Эй мени мендан олган дунё,
Жим эшит мени,
кел ғамимни тўкай сенга !

•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah