Get Mystery Box with random crypto!

Нима учун Туркияни яхши кўраман? 1)Хоҳлаганингча ибодат қилиш | 𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

Нима учун Туркияни яхши кўраман?

1)Хоҳлаганингча ибодат қилишинг,хоҳлаганингча илм олишинг ва хоҳлаганингча ҳижобланишинг МУМКИН.
2)Мактабга валийлар (ота-оналар) мажлисига борсанг,
ўттизта онадан йигирма еттитаси ҳижобли,
йигирматтаси эса шаръий ҳижобланган бўлади.
3)Минибус,автобус,кема каби жамоат транспортларида юрганингда,ҳижобингни ҳурматидан ёнингда бўш жой бўлса ҳам эркаклар у ерга ўтирмайдилар.
4)Кўчада,бозорга,
гипермаркетларга ҳатто ҳокимят ва катта давлат идораларига борганингда ҳеч ҳам қийналмасдан намозингни ўз вақтида адо этишинг МУМКИН.
Чунки ҳамма жойда намоз ўқиш учун масжидчалар мавжуд.
5)Рамазон катта байрамдек кутиб олинади.

6)”Байрам”,деганда фақат мусулмонларнинг икки катта байрами назарда тутилади ва бу икки ийд байрамини ҳатто ҳидоятда бўлмаган жоҳил оилалар ҳам байрам қилиб нишонлайди.
7) Бу икки байрамда жамоат транспортлари халққа бепул ҳизмат кўрсатади.
8) Агар йўлда адашиб қолсанг ёки бирорта ўтгинчидан ёрдам сўрасанг деярли сени жавобсиз қолдирмайдилар ва ҳатто йўллари бошқа бўлса ҳам,ҳеч эринмасдан сени борадиган жойинга олиб бориб қўядилар.
9) Жаноза намозлари жоъмеларда карнайда
“Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Бугун фалончи қизи фалончи вафот этди.
Фалон вақтда жаноза намози”,
дея эълон қилинади ва ҳар сафар бу эълонни эшитганингда ўлим сенинг ҳам жуда яқинингда турганини қаттиқроқ ҳис қиласан.
10) Очиқ, диндан узоқ оилаларга меҳмонга бориб қолсанг ва уйга эркаклар келиб қолса,
сени эътиқодингни ҳурмат қилган ҳолда сени эркаклардан яширадилар.
Эркакларига ҳам уйда ҳижобли меҳмон борлигини,
диққатли бўлишларини тайинлайдилар.

11) Ҳужжат ишлари билан ёки бирор жойда юзингни очиб кўрсатиш шарт бўлиб қолса,
кимлик ёки бирор ҳужжат учун расмга тушиш керак бўлиб қолса албатта аёл ҳодима топиб келадилар ва юзингни уша аёлга кўрсатишингни айтадилар.
12) Масжидларга кирганингда полис ёки ҳарбий либосликларни ҳам намоз ўқиётганини кўришинг мумкин.
13) Ҳижобли аёлларни ҳамма соҳада,
Шифокор,
Ҳамшира,
Ўқитувчи,
Банк ҳодими,
Полис,
Қўриқлаш ва қутқариш ҳизмати,
қўйинки ҳамма соҳада рўмолини орқадан эмас,хоҳлаганча ўраб олган ҳолда учратишинг мумкин.
14) Ҳамма болаларнинг қуръондан саводи чиқарилади.
15) Азонлар яқиндан эмас, узоқ-узоқлардан ҳам баралла эшитилади.
16) Ўзбекларни “Асл турк” дея яхши кўришади.
17) Бозорларда деярли эркак сотувчилар савдо қилади.


Ким нима деса деяверсин мен Туркияни яхши кўришимга сабаблар бисёр...
(Негативлар блокланади)
•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah