Get Mystery Box with random crypto!

Юрагинг тилка пора бўлдими? Я Фаттаҳ де! Мусибатдамисан,узоқл | 𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

Юрагинг тилка пора бўлдими?
Я Фаттаҳ де!

Мусибатдамисан,узоқларга кетгинг кeляптими?
Я Вакийл, Я Вакийл де!

Қалбинг синдими, ҳақоратларда қоврулдингми?
Я Жаббор, Я Жамийл де!

Гуноҳларинг кабирми?
Я Тавваб,
Я Ғофур, Я Авуф де!

Ҳеч ким сени тушунмаяптими,
кераксиз, кимсасиз, ёппа ёлғизмисан?
Я Мужиб,
Я Роҳийм, Я Роҳман де!

Роббим де,Аллоҳим де, Парвардигорим де,
Я Ҳай, Я Қойюм,
Я Азим,
Я Ҳалийм, Я Барий, Я Вадуд,

Я Мутакаббир, Я Мусаввир
жисмимни мукаммал ва гўзал яратганингдек, икки дунё xaётимни ҳам гўзал ва мукаммал шаклда тақдир қил де!

Де деявер, сўра сўрайвер,
мусибатдасан, мазлумсан,
истаганингни бажо этадиган Зот қаршисида пардалар кўтарилиб, истакларинг тўсиқсиз етиб борадиган ҳолдасан.
Тилаб тилаволмайсанми икки дунё саодатини...

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah