Get Mystery Box with random crypto!

Тасаввур қилинг қиёмат кунида Роббимиз оломон ичидан сизни чақ | Vardatul_jannah🥀

Тасаввур қилинг қиёмат кунида Роббимиз оломон ичидан сизни чақириб олди-да
“Ҳисобсиз жаннатимга кир”, дея буюрди.

Агар шу онни тез-тез ҳаёл қилиб турсангиз,аламлар,ғамлар хатто энг оғир синовлар ҳам арзимас кўрина бошлайди.

Чунки Роббнинг биргина сизни жаннатга олиб бориш ҳақидаги буйруғи дунёдаги барча жафоларингизга бадал бўлади.
Жаннатнинг бир қарич ери,барча жабрларингизни устини қоплашга етиб ортади.

Жаннатни эслангда енгил нафас олинг ва ним табассум қилинг.
Сиз кулсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам, маҳзун бўлсангиз ҳам,бўлмасангиз ҳам барибир, ҳаёт ўтаверади. Тўхтаб қолмайди.
Аммо сабр қилсангиз ажри тўкис адо этилади.

Шундай экан, барча дардларингизни устингизга юклаб олмасдан, улардан халос бўлинг, уларни унутинг ва табассум қилинг!


Мусибат вақтида сиз:
فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا
"Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир" оятини ёдда тутинг..

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah