Get Mystery Box with random crypto!

Кел,бир дақиқага сени дардларингдан,ғамларингдан,дунё ташвишла | Vardatul_jannah🥀

Кел,бир дақиқага сени дардларингдан,ғамларингдан,дунё ташвишларидан олиб қочай.
Аллоҳга таваккул қил,мана кўрасан қалбингни сиққан,юрагингни маҳзунликка чўктирган ҳамма нарса арзимас бўлиб қолади.

Чунки ҳар кечанинг тонги,ҳар қишнинг баҳори,ҳар қийинчиликнинг икки мукофоти бордир.
Шунинг учун ўзингни қийнама.
Йиғлашни хоҳласанг йиғла,хафа бўлсанг хафаман де,яхши кўрсанг тан ол,фақат аламдан ич-этингни ема.

Баъзан ўзимизга қилган энг оғир жазо ҳис қилганларимизни тилимизга чиқармасдан ичимизга ютиб,қалбимизга кўммоқликдир.

Қалбингни нафратланганларингни қабристонига айлантирма.Қўйиб бер арзимас нарсалар,арзимас инсонлар,арзимас онлар унутилиб кетсин.
Ўзингни ўзинг уларни деб оғир жазога маҳкум қилма.!

Чунки Сен бунга лойиқ эмассан…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah