Get Mystery Box with random crypto!

Оналарга ва оналарнинг оналарига насиҳат: Болаларга дадасини | Vardatul_jannah🥀

Оналарга ва оналарнинг оналарига насиҳат:

Болаларга дадасини ёмонламанг, гарчи у сизнинг наздингизда энг ёмон инсон бўлса ҳам!
У гапларни сиз унутасиз, аммо болалар хеч қачон унутмайдилар.
Яна энг муҳими, уларга дадасини ёмонлаб, ёмонлаб охирида сен даданга ўхшайсан деманг.

Сиз бу шаклда эрингизга ёки куёвингизга эмас, ўз болангизга ёки неварангизга ёмонлик қилиб, қалбида чуқур, хеч қачон битмайдиган бир яра очмоқдасиз…

Дадаларга ва уларнинг оналарига насиҳат!

Болаларга онасини ёмонламанг, гарчи онаси сизнинг наздингизда яхши инсон бўлмаса ҳам.
Сиз ҳаммасини унутасиз, аммо бола умрининг охиригача ота-онасига чапланган балчиқни унутмайди, унутолмайди.

Болалар ота-онасини ўз дунёсидаги энг мукаммал инсон деб билади.
Ота-онасига отилган тошлар энг кўп уларни жарохатлайди.
Болаларнинг дунёсини хонавайрон қилишга хеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Оналар қизларингизни турмушга узатаётганда уларга
“~Болаларинга дадасини ёмонлама
~Болаларингни ёнида жуфтинг билан тортишма
~Уларни гувоҳлигида хеч бир шаклда жуфтингни бехурмат қилма
~Ҳақли бўлсанг ҳам жуфтинга танбеҳ бериб, мулзам қилма! ” деб насиҳат қилиш, сизнинг сеп-сидирғадан аввалги вазифангиздир…

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah