Get Mystery Box with random crypto!

Байрамингиз шакар бўлсин! Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ. Ро | Vardatul_jannah🥀

Байрамингиз шакар бўлсин!

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.
Роббимга минг-минг шукрлар бўлсин, бизни яна энг улуғ кунларда бирлаштирди.

Бизни яна арафа куни рўзасига,
Қурбон ҳайитининг севинчига лойиқ кўрди.

Бу кунларга милёнлаб бандалар етишолмади.
Баъзилари ўлим сабаб,баъзилари эса ҳидоятсизлик сабаб.
Бизни ушбу улуғ кунларга лойиқ кўрган Роббим,
жаннатларига ҳам лойиқ кўрсин.(амийн)

Жаннатида ҳам бирлаштирсин,жамласин.
Байрамимизнинг давомини жаннат боғларида ҳам севина-севина нишонлайлик.(амийн)

Кўнглимиздан ўтиб, кафтларимизга тўкилган бутун ҳайрли дуоларимизнинг
ижобатини тез кунда кўзимизда ёш билан қарши олиш бутун аҳли исломга насиб бўлсин.(амийн)

Дарди борларга бу байрам шифо бўлсин.(амийн)
Қарзи борларга бу байрам нажот бўлсин.(амийн)
Фарзандсизларга бу байрам фарзанд бўлсин.(амийн)

Мусибатдагиларга бу байрам офият бўлсин.(амийн)
Соғинчдан қалби пораларга бу байрам висол бўлсин.(амийн)

Муҳожирларга бу байрам ватан бўлсин.(амийн)
Гуноҳлардан покланган қалб билан байрамни нишонлашни Роббим тақдир қилсин.(амийн)

Кимни қаерда нима истаги бўлса ҳаммаси бу байрам ато этилсин.(амийн)

Солиҳ амалларингиз қабул,
Қурбон байрамингиз муборак бўлсин.!

Муҳаббатли, xайрли, офиятли,
афвли,
шакардек тотли байрамлар..!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah