Get Mystery Box with random crypto!

Эртага арафа! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: « Арафа | Vardatul_jannah🥀

Эртага арафа!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: « Арафа кунининг рўзаси ҳажга бормаганлар учун суннат бўлиб, улкан ўлжадир ва икки йилги гуноҳларга каффоратдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келаси йилги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан», дедилар.
(Муслим ривояти).

Арафа рўзаси каби муайян нафл рўзаларда савоб тўлиқ бўлиши учун рўза ниятини тунда қилиш авлороқдир.
Аҳли оилангизни Арафа куни рўзасини тутишлари учун саҳарликка уйғотинг!
Саид ибн Жубайр: «Ходимларингизни Арафа куни рўзаси учун саҳарликка уйғотинглар», деб айтардилар.
Зотан, бу онлар Аллоҳ нозил бўладиган, истиғфор қабул бўладиган, дуо ижобат бўладиган ва сўровчига сўрови ато этиладиган онлардир.

Эй Аллоҳ, бизларни фазлу карамингдан мосуво этма!
@Vardatul_jannah