Get Mystery Box with random crypto!

Агар ота-онангни норози қилиб, кўп хафа қилган бўлсанг дардинг | Vardatul_jannah🥀

Агар ота-онангни норози қилиб, кўп хафа қилган бўлсанг дардинга, ишларинг юришмаётганига овора бўлиб бошқа жойдан дармон қидирма, ота-онанг ҳузурига шошил.
Ўтиниб афв сўра, розиликларини ол.
Ота-онанг билан ўртангда ғиллу-ғашлик қолмагунича, ўзингни кечиртирмагунингча ҳотиржам бўлма.


“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлган ва қийналиб туққандир. Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш таҳминан (муддати) ўттиз ойдир.

Энди қачон у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: «Парвардигорим, мени Сен менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга муваффақ этгин ва Ўзинг мен учун зурриётимга ҳам яхшилик қилгин (яъни, фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин). Албатта мен Сенга (қилган барча гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта мен мусулмонлардандирман», деди.”(Аҳқоф сураси)
@Vardatul_jannah