Get Mystery Box with random crypto!

Жамоат жойларида, эркаклар гавжум интернет тармоқларида, аёлла | Vardatul_jannah🥀

Жамоат жойларида, эркаклар гавжум интернет тармоқларида, аёлларнинг аёлларга нисбатан
“Асалим, жоним, шириним”, деган эҳтиросни қўзғатувчи эркаловлар билан мурожаат қилмоғи ва ўзини таърифлайдиган
“Ҳамма мени гўзал дейди, жуда ҳам ёш кўринаман” шаклидаги мақолалар ва изоҳлар енгилтакликдир ва муслимага ҳос бўлмаган ҳулқдир.

Аиша розияллоҳу анҳо онамизнинг “Мени эрларинга таърифламанглар” дея ўзларини қизғониб, Аллоҳга тақво қилганларидан хабарингиз борми?
Сиз эса арзимаган олқиш учун ўзингиз, ўзингизни оммага таърифлаб
юрибсиз.
Сиз кимни издошисиз ажабо?

Аллоҳ хатто номаҳрам эркаклар ҳузурида овозингизни майин, мулойим қилиб гапирманг, фитна бўлиб қолмасин демоқда.
Сиз эса номаҳрамлар билан тўла тармоқлардан эҳтиросни жунбушга келтирадиган, эркакларни нафсини қитиқлайдиган шаклда фойдаланмоқдасиз.

Сенга нима деб энсангизни қотирманг.
Роббимнинг
“Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур” (Зарият, 55) деган хитобига монанд эслаттим.
Бу эслатмадан истасангиз манфаат олинг, истасангиз фитна олинг.
Аммо унутмангки, эслатма МЎМИНЛАРГАГИНА манфаат етказади.

Муслималикни даво қилганлар ўзини йиғиштириб олиб, хар жабҳада охиратини ўйлаган ҳолда қадам ташламоғи ўзи, оиласи ва жамият учун ҳам энг фойдалисидир.

“Ва Аллоҳга тақво қилинг
ҳамда билингки, албатта Аллоҳ тақводорлар билан биргадир.”
(Бақара, 194)

Сиз Аллоҳ билан қолишни танлайверинг, ишонинг афсус қилмайсиз…

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah