Get Mystery Box with random crypto!

Ўзингизни ўзингиз еб битирманг. Доим Кучли бўлмоқ фақат Аллоҳг | Vardatul_jannah🥀

Ўзингизни ўзингиз еб битирманг.
Доим Кучли бўлмоқ фақат Аллоҳга ҳос сифатдир.
Инсон баъзан ожиз, вақти келганида заиф, баъзан кучли, баъзан эса кўз ёшига ҳам кучи етмайдиган даражада бечора бўлиб қоладиган фитратда яратилган.

Инсон, қалбига йиғилиб қолган озорларни, кечинмаларни кимгадир тўкиб солмоқдан ожиз қолганида, йиғи билан овунади.
Сиз ана шу вақтда Аллоҳга йиғланг, йиғланг, йиғлайверинг.

Бесабаб келган маҳзунлик қалбингизни кемирганида, ўзингизни на ич дунёнгизга, на ташқи дунёга оид эмасдек ҳис қилганингизда, бутун инсонларга нисбатан бегоналик ҳисси сизни чулғаб олганида,
қаёққадир қочиб кетгингиз келганида, Роббингизга қочинг!

Ана шу қочиш энг тўғри қочишдир…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah