Get Mystery Box with random crypto!

Яхшилик қилиб унинг мукофотини инсонлардан кутган банда, тору- | Vardatul_jannah🥀

Яхшилик қилиб унинг мукофотини инсонлардан кутган банда, тору-мор қилиниши аниқ бўлган жойга экин экадиган зироатчига ўхшайди.
Ёки мисқоллаб йиғиб, қийналиб қурган уйини, битиши билан бузиб ташлаган бузғунчи кабидир.

Қўяверинг “Раҳмат” айтмасинлар.
Аллоҳнинг яхшилигингиз эвазига сизга атаганини, инсонлардан келадиган арзимас нарсаларга алмаштирманг!

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah