Get Mystery Box with random crypto!

Ҳамманинг бир қалбда бўлса ҳам бошпанаси бўлсин. Оғир кунлари | Vardatul_jannah🥀

Ҳамманинг бир қалбда бўлса ҳам бошпанаси бўлсин.
Оғир кунларида, унга ҳеч ким ишонмаганида,
бутун дунё унга қарши бўлганида, дардлар эзганида, аламлар чарчатганида бошини қўядиган, бўшлиғини тўлдирадиган, титроғини босадиган бошпанаси бўлсин.

-Сенга бутун дунё ишонмаса ҳам мана мен ишонаман-
-Юрагим сени уйинг, уйингни тарк этма дейдиган,
мусибатларда ёнида дим-дик турадиган, доим ёруғ кунларга умид берадиган, яхши кунга интилишига куч бағишлайдиган бирдона бўлса ҳам “Кимидир” бўлсин етар.

Агар кимдир сизни қалбингизни бошпанасидек кўрса, уни асраб авайланг, синдириб қўйманг.
Чунки инсон ҳаммага ҳам суяниб кетавермайди, ҳосларгагина суянади, ҳосларгагина дардини тўкади.

Қалбларнинг ҳоси бўлмоқ ҳаммага ҳам насиб қилмайдиган неъматдир.

•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah