Get Mystery Box with random crypto!

Бизнинг хатомиз, бўлмайдиган нарсаларга мойиллигимиздир. Севма | Vardatul_jannah🥀

Бизнинг хатомиз, бўлмайдиган нарсаларга мойиллигимиздир.
Севмаса севиб қолишини кутамиз.
Кетаман деса олиб қоламиз.
Юз ўгирган юзларга табассум билан қарайверамиз.

Юзимизга беркитилган эшикларнинг остонасида сарсон, аросатда тентираймиз.
Биз учун очилмаган қалбларга ошиқамиз.
Қайта-қайта ортиқчалигимизни ҳис қилдирсалар ҳам, ўзимизни яқин олаверамиз.

Айбимиз бошқачалигимиз эмас, айбимиз бўлмайдиганларга умид боғлаганимиз.
Бир гап айтайми?
Хайрлиси денгда, ўз ҳолига ташлаб қўйинг.

Қўрқманг, ризқингиз тугамасидан аввал бу дунёдан ўтиб кетмайсиз.
Агар ўша сиз хоҳлаган нарсалар, ҳатто меҳр ҳам, ризқингизга ёзилган бўлса, ундан албатта ризқланасиз.

Ёзилмаган бўлса ҳам қўяверинг, маҳзун бўлманг, Жаннат неъматларнинг энг аълосидир.
Ва бахтиёрлар Жаннатдадирлар…

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah