Get Mystery Box with random crypto!

Фалончи домлани шогирди-ю, илми юқмаптида… Фалончи домлани хот | Vardatul_jannah🥀

Фалончи домлани шогирди-ю, илми юқмаптида…
Фалончи домлани хотини-ю, илм ҳам бефойда, жоҳил эканда…
Фалон шайхни дарсини эшитади-ю, шу ишни қилиптида…
Фалон олимникида катта бўлгани ҳам бир пул эканда…
Фалон қорини фарзанди-ю…
Ва ҳоказо, ва ҳоказолар қулоққа чалинади.

Барака топкур, тавфиқ ва ҳидоят домладан, илмли эрдан, шайхдан, қори отадан ёки қуръон ёдлашдан, ҳатто илм ўқишда ҳам эмас, ҳидоят ва тавфиқ фақатгина Аллоҳдан!
Булар барчаси сабаб холос, сабабларга эса сиғинилмайди.

Шундай экан фарзандларингизга, жуфтингизга, боринки барча яқинларингизга ҳидоят қилгувчи буюк Зотдан, қайта адаштирмайдиган ҳидоят ва тавфиқ сўранг!

Аллоҳ ҳидоят берса, Фиръавнни аҳлини ҳам ҳидоятлаб қўяверади.
Аммо Аллоҳ маҳрум қиламан деса, қорининг фарзанди, шайхнинг шогирди, кимнидир аёли бўлмоқ нима экан Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг амакилари бўлмоқ, Нуҳ алайҳиссаломни ўғли бўлмоқ, Лут алайҳиссаломни хотини бўлмоқ ҳам ҳидоятга кафил
бўла олмаслигини, хоҳлаганни хоҳлаган вақтда маҳрум қилиб қўйишини исботидир.

Аллоҳ қиёмат куни бандаларини “Кимнидир кими” эканлигига ёки насабига ажратиб эмас, Аллоҳга қуллик даражасига қараб ҳисоб қилади.

Роббим, бизни ҳидоятингдан, раҳматингдан, марҳаматингдан маҳрум бечоралардан қилма!
Кимлигимиз, насабимиз эмас, амалларимиз гапирадиган, жасадимиз бизга қарши гувоҳлик берадиган кунда бизга раҳм қил!
Амийн!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah