Get Mystery Box with random crypto!

«АЛЛОҲГА ҲАМД АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ» Абу Саъид розиялло | Vakillik

«АЛЛОҲГА ҲАМД АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ»

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Муовия масжиддаги ҳалқа олдига чиқди ва:
«Сизларни нима мажлис қурдирди?» деди.
«Аллоҳнинг зикрини қилиб, мажлис қурмоқдамиз», дейишди.
«Аллоҳга қасамки, ундан бошқа нарса сизларни ўтказгани йўқми?» деди.
«Аллоҳга қасамки, ундан бошқа нарса бизларни ўтказгани йўқ», дейишди.
«Мен сизлардан туҳмат юзасидан қасам ичишни
талаб қилганим йўқ. Ҳеч ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мен каби яқин манзилада бўлиб туриб, мен каби оз ҳадисли бўлмаган. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларидан бўлган бир ҳалқа олдига бордилар ва:
«Сизларни нима мажлис қурдирди?» дедилар.
«Аллоҳнинг зикрини қилиб, бизни Исломга ҳидоятга бошлагани ва берган неъматлари учун ҳамд айтиш учун мажлис қурмоқдамиз», дейишди.
«Аллоҳга қасамки, ундан бошқа нарса сизларни ўтказгани йўқми?» дедилар.
«Аллоҳга қасамки, ундан бошқа нарса бизларни ўтказгани йўқ», дейишди.
«Мен сизлардан туҳмат юзасидан қасам ичишни талаб қилганим йўқ. Аммо ҳузуримга Жаброил келиб, Аллоҳ азза ва жалла фаришталарга сизлар билан фахрланаётганининг хабарини берди», дедилар».

(Муслим ва Термизий ривоят қилишган.)

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
  Улашинг | @VAKILLIKUZ