Get Mystery Box with random crypto!

​ КИМ БИР МЎМИННИНГ ДУНЁ МАШАҚҚАТИНИ АРИТСА, ОХИРАТ ИШЛАРИ Е | Vakillik

КИМ БИР МЎМИННИНГ ДУНЁ МАШАҚҚАТИНИ АРИТСА,
ОХИРАТ ИШЛАРИ ЕНГИЛЛАТИЛАДИ

Айни кунларда юртимизда давом этаётган қишнинг қировли кунлари халқимизнинг меҳр-оқибатлилик фазилатларини яна бир карра синовдан ўтказмоқда. Шундай дамларда муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатиш жуда зарурдир. Шу муносабат ила Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуслари ила барча имом-хатиблар хайрия ишларида фаол бўлишга чорланди.

Албатта, бир мусулмоннинг бошига тушган синовли кунларда ёрдам қўлини чўзиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатларидир. Зеро, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса. Аллоҳ таоло ундан Қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади", деб марҳамат қилганлар.

Мана шундай набавий ўгитга амал қилган имом-хатибларимиз ҳомийлар билан биргаликда Республикамиз миқёсида эҳтиёжманд оилаларга 2 млрд. 60 млн. сўмлик хайрия ишларини амалга оширишди.

Хусусан, шу йил 10-13 январь кунлари Тошкент вилоятидаги 427 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага жами 463 миллион сўмга яқин озиқ-овқат маҳсулоти, иситиш қурилмаси, кийим-кечак каби ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, вилоятнинг чекка Пискент, Паркент, Бўка, Чиноз ва Оққўрғон туманларида истиқомат қилаётган яшаш шароити оғир бўлган 55 та оилага эса жами 15 млн. сўмлик кўмир тарқатилди...
БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

  Улашинг | @VAKILLIKUZ