Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Олмалиқ шаҳар 4 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси.

Тошкент вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Туризм ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси.

— Олимпия, паролимпия, ноолимпия ва миллий спорт турларини ривожлантириш ҳамда саралаш (селекция) бўлими бош мутахассиси.

— Нурафшон шаҳар туризм ва саорт бўлими бошлиғи.

— Пискент тумани туризм ва спорт бўлими спорт бўйича бош мутахассиси.

— Пискент тумани туризм ва спорт бўлими туризм бўйича бош мутахассиси.

— Оҳангарон тумани туризм ва спорт бўлими туризм бўйича бош мутахассиси.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси:
— Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни молиялаштириш бўлими Бўлим етакчи мутахассиси.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини кўрсатиш шўъбаси етакчи инспектори.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Янгийўл тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси мудири.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Янгийўл шаҳар бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбасиетакчи инспектори.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Оҳангарон тумани бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизмат ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси етакчи мутахассиси.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Чирчиқ шаҳар бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўлўвларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Паркент тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўьбаси катта инспектори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 5 январдан 14 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos